Ўзбекистон | 16:49 / 13.12.2016
40053
1 дақиқада ўқилади

Тошкент тиббиёт академиясига янги ректор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Тўйчиев Лазиз Нодирович Тошкент тиббиёт академияси ректори этиб тайинланди. Бу маълумот "Кун.uz" нашри саволига жавоб берган Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги манба томонидан тасдиқланди.

У собиқ ректор Каримов Шавкат Ибрагимовичнинг ўрнини эгаллаган.

Бундан олдинроқ бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид