09:50 / 14.12.2016
8297

«Манчестер Сити» ва «Челси» учрашувидаги можаро юзасидан қарор чиқарилди

Англия футбол ассоциацияси (FA) «Челси» клубидан очко олиб ташламасликка қарор қилди.

Бундан олдинроқ, лондонликлар клуби футболчилари «Манчестер Сити»га (3:1) қарши ўйинда рақиб билан жанжал келиб чиқишига сабабчи бўлишгани учун очколардан маҳрум этилиши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

ВВС хабарига кўра, клуб 100 минг фунт жаримага тортилди. Бу «Челси» футболчиларига нисбатан сўнгги 19 ой ичида чиқарилган бешинчи шундай қарор бўлди.

Можарода иштирок этган «Манчестер Сити» клуби 35 минг фунт миқдорида жаримага тортилган.

Top