13:00 / 14.12.2016
13325

ОАВ: ИШИД жангарилари Ироқ шимолида оммавий қотиллик содир этишди

ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари Ироқ жануби-ғарбидаги Киркук вилоятининг Ал-Хувайжа шаҳрида 28 кишини отиб ташлашди. Бу ҳақда "Ас-Сумария" телеканали хабар берган.

Унинг маълумотларига кўра, террорчилар ироқликларни ҳукумат кучлари ва курдларнинг "пешмерга" бўлинмалари билан ҳамкорлик ва жосусликда айблаб қатл этишган.

Маълумот учун, Киркук вилоятининг жануби-ғарбий қисмлари ИШИД томонидан 2014 йилнинг июнида эгалланган. Ўшандан бери террорчилар қўлида бўлган ерлардан деярли 150 минг киши бош олиб чиқиб кетди.
 

Top