Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулдаги теракт ижрочиси келган жой маълум қилинди
10 декабрда Истанбулда содир этилган теракт ижрочиларидан бири Суриядан келган, деб айтди Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу.
10 декабрда Истанбул марказида футбол стадиони ёнида иккита кучли портлаш содир этилганди. Теракт оқибатида 44 киши, жумладан 37 полициячи ҳалок бўлган. Туркия ҳукумати бу ҳужумда Курдистон ишчи партиясини айблаганди. Кейинроқ теракт учун жавобгарликни "Курдистон озодлиги қирғийлари" курд радикал гуруҳи ўз зиммасига олган.
"Истанбулдаги теракт ижрочиларидан бири Суриядан келган бўлган, мен бу ҳақда телефон орқали мулоқот давомида АҚШ давлат котибига маълум қилдим", деб Човушўғлунинг сўзларини келтириб ўтган Anadolu ахборот агентлиги.
Аввалроқ Анқара Вашингтонни Суриядаги курд Демократик иттифоқ партиясини қўллаб-қувватлаши учун бир неча маротаба танқид қилган. Бу ташкилот Туркияда Курдистон ишчи партияси билан боғланган террорчилик ташкилоти деб ҳисобланади.
Мавзуга оид
18:08 / 09.06.2026
Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб, вафот этди
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026