Бош вазир ўринбосарлари – улар ким ва қайси соҳаларга жавобгар?!
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат порталида Вазирлар Маҳкамасининг шахсий таркиби келтирилди.
Орипов Абдулла Ниғматович - Ўзбекистон Республикаси Бош вазири
Таълим ва илм-фан масалалари ахборот-таҳлил департаменти
Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари:
Раматов Очилбой Жуманиёзович
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси - Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплексининг раҳбари.
Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти
Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти
Азимов Рустам Содиқович
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш комплексининг раҳбари.
Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари ахборот-таҳлил департаменти
Мирзаев Зойир Тоирович
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири - Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари комплексининг раҳбари.
Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти
Ибрагимов Ғуломжон Иномович
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефт-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари.
Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефт-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти
Рўзиқулов Улуғбек Убайдуллаевич
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, “Ўзавтосаноат” акциядордик компанияси бошқаруви раиси - Экспорт салоҳиятини ва машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари.
Иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти
Машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти
Икрамов Адҳам Илҳомович
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири - Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари.
Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти
Норбоева Танзила Камаловна
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси.
Бош вазир қуйидаги вазирликлар фаолиятини мувофиқлаштиради:
1. Иқтисодиёт вазирлиги
2. Молия вазирлиги
3. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги
4. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги
5. Давлат солиқ қўмитаси
6. Давлат божхона қўмитаси
7. Давлат статистика қўмитаси
8. Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси
9. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.
Бош вазир ўринбосарлари таркибида баъзи ўзгаришлар рўй берган.
12 декабрь куни бош вазир ўринбосари Боситхонова Элмира Эркиновна Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилгани маълум бўлди, 14 декабрь куни унинг ўрнини Норбоева Танзила Камаловна эгаллади.
Бугун ҳукумат таркибига Раматов Очилбой Жуманиёзович киргани ва у бош вазирнинг биринчи ўринбосари бўлгани аниқлашди. У ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплексининг раҳбари ҳисобланади. Аввал бу соҳалар фаолиятини мувофиқлаштирган бош вазир ўринбосари Зокиров Ботир Эркинович янгиланган ҳукумат таркибида йўқ.
Мавзуга оид
17:43 / 21.11.2024
Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларнинг барчаси ўз лавозимини сақлаб қолди (фото)
11:49 / 20.11.2024
Вазирлар Маҳкамаси олдида турган устувор вазифалар белгиланди
15:25 / 19.11.2024
Ўзбекистон ҳукумати парламент олдидаги ваколатларини топширди
21:36 / 24.10.2024