Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳукумат қарори билан «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг «Sea Breeze Uzbekistan» умуммавсумий курорт мажмуасини барпо этиш бўйича йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисидаги қарори эълон қилинди. Озарбойжоннинг «Agalarov Development» МЧЖ ҳамда унинг қўшма корхонаси «Sea Breeze Uzbekistan» МЧЖ томонидан Чорвоқ сув омбори атрофида 577 гектар майдонда қуриш режалаштирилган лойиҳа қиймати 5 млрд АҚШ долларини ташкил этади.
Вазирлар Маҳкамасининг «Sea Breeze Uzbekistan» умуммавсумий курорт мажмуасини барпо этиш бўйича йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисидаги қарори эълон қилинди.
Қарорга кўра, курорт ҳудудида атроф-муҳит ҳолати, жумладан, сув сифати устидан давлат органлари томонидан доимий назорат ўрнатилади.
Яшил майдонлар экологик ва эстетик қиймати даражасига кўра таснифланади ва энг муҳим намуналарга нисбатан кесиш эмас, балки кўчириб ўтказиш чоралари кўрилади.
Бош прокуратура курорт ҳудудида барча шаҳарсозлик ва экологик меъёрларга риоя этилишини алоҳида назоратга олади.
Озарбойжоннинг «Agalarov Development» МЧЖ ҳамда унинг қўшма корхонаси томонидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги 577 гектар майдонда «Sea Breeze Uzbekistan» мажмуасини қуриш бўйича Республика ишчи гуруҳи тузилди.
Ушбу мажмуанинг қиймати 5 млрд АҚШ долларини ташкил этади. Танланган лойиҳа ҳудудни ривожлантириш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва маҳаллий аҳоли учун янги иш ўринлари яратишга хизмат қиладиган замонавий туризм инфратузилмасини яратишни назарда тутади.
«Sea Breeze Uzbekistan» тасдиқланган лойиҳани амалга ошириш доирасида бир қатор мажбуриятларни ўз зиммасига олади. Курорт мажмуасини қуришга киришишдан олдин барча лойиҳа ечимлари ваколатли давлат органлари билан келишилиши лозим.
Бундан ташқари, курорт ҳудудида истеъмолчиларга кўрсатиладиган коммунал хизматлар тарифлари Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда белгиланади. Компания ўз фаолиятида туризм инфратузилмасини ривожлантириш, барқарор қурилишнинг экологик талаблари ва стандартларига риоя қилиш бўйича илғор хорижий тажрибага таянади.
«Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳасини амалга оширишда хусусий мулк бўлган объектлар учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ компенсация тўланади.
Қарорда лойиҳанинг амалга оширилиши давлат органлари томонидан назоратга олиниши белгиланган. Бош прокуратура курорт ҳудудида барча шаҳарсозлик ва экологик меъёрларга риоя этилишини алоҳида назоратга олади.
Лойиҳани экологик талабларга риоя қилган ҳолда амалга ошириш, шу жумладан, лойиҳани амалга ошириш даврида ва лойиҳа ишга тушгандан кейин чиқинди ҳамда оқова сувларининг Чорвоқ сув омбори ва Чирчиқ дарёсига ташланишига йўл қўймаслик, оқова сувларни Чирчиқ шаҳри оқова сувларни тозалаш иншоотига йўналтириш чораларини кўриш «Sea Breeze Uzbekistan» МЧЖнинг асосий мажбуриятларидан бири этиб белгиланди.
Экологик талабларга риоя этилмаслиги лойиҳанинг тўхтатилишига ва ерга бўлган ижара ҳуқуқининг бекор қилинишига асос бўлади.
Мавзуга оид
09:00 / 26.04.2026
Энерготарифлар бўйича мавҳумлик ва бюджети кесилган футбол — ҳафта дайжести
12:54 / 14.03.2026
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида янги битим тасдиқланди
16:04 / 27.02.2026
Қурилишда ҳажмни яширишга чек қўйиш бўйича янги механизмлар ишлаб чиқилди
20:00 / 23.01.2026