Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
The English Manner одоб-ахлоқ мактаби Ўзбекистонда ваколатхонасини очади
Буюк Британия одоб-ахлоқ мактаби The English Manner 2017 йил январда Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очади.
Нодавлат таълим муассасаси Intelligent Perception мактабини Ўзбекистонда тақдим қилиш ҳуқуқини олди.
Мактабнинг мижозлари орасида қироллик ва зодагон оилалар вакиллари, дипломатлар, етакчи халқаро мактаблар, университетлар, Chopard, Chanel, Louis Vuitton, Maserati каби компаниялар бор.
Мактабда 6 ёшдан бошлаб катта ёшгача бўлган турли ёшдаги одамлар учун одоб-ахлоқ ва хушфеъллик курслари ўтказилади. Машғулотлар 10-15 кишилик гуруҳлар тарзида ёки якка тартибда олиб борилади.
Шунингдек, хорижга чиқиш билан корпоратив тренинглар ташкиллаштирилади. Ўқишни ҳам Ўзбекистонда, ҳам Буюк Британияда ўтказиш мумкин. Курсни муваффақиятли якунлаганларга The English Manner томонидан тасдиқланган сертификат тақдим қилинади.
Intelligent Perception маълумотларига кўра, курсларнинг бошланиши 2017 йил февралига белгиланган.
Мавзуга оид
21:11
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026