Жамият | 19:25 / 17.12.2016
6763
2 дақиқада ўқилади

Рим папаси 80 ёшини бошпанасизлар билан нишонлади

Фото: AP

Рим папаси Франциск 80 ёшини нишонлаш вақтида Ватиканда Авлиё Пётр майдони ёнида яшовчи 8 нафар бошпанасизни нонуштага таклиф қилди. Бу ҳақда The Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда

Нонуштага таклиф қилинганлар орасида 2 аёл ва 6 эркак бўлган. Улар Италия, Руминия, Молдова ва Перу фуқароларидир. Понтифик улардан ҳар бири билан суҳбатлашиб, нонушта билан меҳмон қилди. Шундан кейин папа бир қатор европалик сиёсатчилар билан учрашув ўтказди.

Байрам дастурхони папа яшайдиган, Ватикандаги "Авлиё Марта уйи" меҳмонхонасидаги овқатланиш залида ёзилди. Меҳмонларга анъанавий аргентин ширинликлари таклиф қилинган.

Бу папа ўз туғилган кунини бошпанасизлар билан нишонлаётган биринчи ҳолат эмас. Папа нонуштадан кейин кардиналлар билан ибодатда иштирок этди.

Маълум қилинишича, 17 декабрда муҳтожларга бепул овқат бериладиган хайрия ошхоналарида понтифик юбилейи шарафига ширинликлар тортиқ қилинади.

Ватикан матбуот хизмати маълумотларига кўра, Рим папаси улуғ ёшга тўлгани муносабати билан бутун дунёдан 50 мингга яқин табрик олган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти