Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рим папасининг лавозимга киришиш тадбирида Ўзбекистон вакили қатнашди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов янги сайланган Рим папасини табриклаб, президент Шавкат Мирзиёевнинг илиқ саломларини етказди.
2025 йил 18 май куни Рим папаси Лео XIV расман лавозимга киришди. Тантанали тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов Ўзбекистон томонидан расмий вакил сифатида қатнашди.
Тадбирда иштирок этиш учун 250 минг киши Ватикан майдони ва унинг атрофига йиғилди. 156 та хорижий мамлакат, қироллик уйлари ва диний конфессиялардан делегациялар вакиллари қатнашди
Маросимнинг расмий қисми якунланганидан сўнг Нуриддин Исмоилов янги сайланган Рим папасини табриклаб, президент Шавкат Мирзиёевнинг илиқ саломларини етказди. Ўз навбатида, Лео XIV Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига чуқур миннатдорлик билдирди.
Америкалик кардинал, 69 ёшли Роберт Фрэнсис Превост 8 май куни янги Рим папаси этиб сайланган эди. У ўзига Лео XIV исмини танлади. Ундан олдинги Рим папаси Франциск эса 21 апрель куни 88 ёшида вафот этди.
Мавзуга оид
17:29 / 12.12.2025
Саида Мирзиёева «Инсоний биродарлик» мукофоти ҳайъати йиғилишида Рим папаси билан учрашди
15:07 / 10.07.2025
Рим папаси яна Ватиканга Украина бўйича музокараларга таклиф қилди
16:20 / 22.05.2025
Стубб: Ватиканда Украина-Россия музокаралари ўтказилиши мумкин
22:32 / 18.05.2025