Россиялик машҳур аралаш яккакураш жангчиси Фёдор Емельяненко Россия ММА иттифоқи президенти лавозимига қайта сайланди, деб хабар бермоқда ФАН.
Шунингдек, ититфоқнинг вице-президентлари Радмир Габдуллин ва Борис Бурзиев ҳам ўз лавозимларига қайта сайландилар.
Емельяненко иттифоқни у 2012 йилда ташкил топгандан бери бошқариб келади. 40 ёшли Емельяненко шунингдек спортчилик фаолиятини ҳам давом эттириб келмоқда. "Рус баҳодири" кейинги жангини 18 февралда АҚШнинг Сан-Хосе шаҳрида америкалик Мэтт Митрионга қарши ўтказади.