Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Урганчда яширин колбаса цехи фош этилди
Хоразмлик божхоначилар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда инсонлар ҳаётига салбий таъсир қилувчи маҳсулотлар ишлаб чиқараётган яширин колбаса цехини аниқлашди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берган.
Хабарда айтилишича, Рашид Оллабергановнинг (мақоладаги исм-фамилиялар ўзгартирилган) уйида ноқонуний "яширин цех" ташкил қилингани, унда колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётгани аниқланди.
Цехдан умумий қиймати 67 895 850 сўмлик колбаса маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, озиқ-овқат хом ашё маҳсулотлари, колбаса этикеткалари ҳамда колбаса ишлаб чиқаришда ишлатиладиган кукунлар, тайёр колбаса маҳсулотлари топилган.
"Ўзстандарт" агентлигининг вилоят синов ва сертификатлаштириш маркази хулосасига кўра, цехдаги гўшт маҳсулотлари истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:47 / 24.02.2026
Урганч–Хива пулли автомобил йўли қурилиши бошланди
08:25 / 07.02.2026
Centrum Air'нинг Урганч—Тошкент рейсига 12 йўловчи “сиғмай” қолди
18:57 / 25.01.2026
Урганч–Хива йўналишида пулли автомобил йўли қурилади
23:12 / 14.01.2026