Жамият | 19:20 / 20.12.2016
27248
1 дақиқада ўқилади

Энг кўп миллиардер талабалар қаерда таълим олади

Миллиардер талабалар ҳақида гап кетганда Гарвард университетини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Бу ўқув муассасасини жорий йилда 35 битирувчи тамомлайди. Уларнинг умумий шахсий бойлиги эса бир миллиард доллардан ортиқроқ. Умумий маблағлари эса 309 миллиард долларга тенг. Иккинчи ўринда Колумбия университети: бу ерда 12 та миллиардер таҳсил олади. Рўйхатнинг учинчи поғонасида Стэнфорд университет жойлашган (10 нафар миллиардер). 

Энг қизиғи, Билл Гейтс Гарвардда 1973 йилда таълим олишни бошлаган, бироқ икки йил ўтиб уни ташлаб кетиб, Microsoft компаниясига асос солди. Аммо 32 йил ўтиб – 2007 йилда барибир диплом олишга муваффақ бўлди.
 

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид