Жамият | 07:46 / 14.09.2017
4291
2 дақиқада ўқилади

WikiLeaks информатори ва Оқ уйнинг собиқ матбуот котиби Гарвардда маърузалар ўқийдиган бўлдилар

Фото: EPA

Май ойида озодликка чиққан WikiLeaks информатори Брэдли Мэннинг ва Оқ уйнинг собиқ матбуот котиби Шон Спайсер Гарвард университети ҳузуридаги сиёсий фанлар институтида маърузалар ўқишга таклиф қилиндилар. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди. 

“Институтимизнинг пойдевори ўқувчиларнинг мутахассислар, етакчи сиёсатчилар ва замонавий сиёсат чегараларини аниқлашда қоидаларни ўрнатувчилар билан ҳамкорлик қилиш имкониятини кенгайтириш ҳисобланади. Биз жинс ва ирқларнинг ўзаро таъсирлашуви, сиёсат ва оммавий ахборот воситалари каби соҳаларда қарашлар турфалигини ижобий қаршилаймиз”, деб айтган университет директори Билл Делхант.

У 1966 йилда ташкил этилган, энг билимдон одамларни Гарвард факультетларида маърузалар ўқиш учун таклиф қилишга имкон берувчи дастурни ноёб деб атади.

2013 йил августда Мэриленд штатидаги Форт-Мид базаси ҳарбий суди Мэннингни давлат сирларини ошкор қилгани учун 35 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилганди. У шу йилнинг ўзидаёқ жинсини алмаштирмоқчилигини ва уни Челси аёллар исми билан чақиришларини илтимос қилган. 2015 йил февралда Форт-Ливенуорт ҳарбий турмаси бошлиғи Мэннингга жинсини ўзгартириш учун гормонал терапияни бошлашга рухсат берган. Жорий йилнинг 17 январида эса АҚШнинг кетаётган президенти Барак Обама маъмурияти WikiLeaks ахборотчисига жазо юмшатилишини эълон қилган ва шу тариқа Мэннинг май ойида озодликка чиққан.

Шон Спайсер эса Оқ уйни августда тарк этди. У бу қарорини Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича директори этиб тайинланган Энтони Скарамуччи ва унинг жамоаси ишлашига халақит қилишни истамаётгани билан тушунтирган. 

Мавзуга оид