Эрдўған ҳеч кимга Россия билан муносабатларни бузишга йўл қўймаслигини айтди

Туркия ҳеч кимга Россия билан муносабатларини бузишга йўл қўймайди, деб айтди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда Босфор кўрфази орқали ўтувчи "Евросиё" туннели очилиши маросимида.
19 декабрда Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловга Анқарада кўргазма очилиши вақтида суиқасд уюштирилди. Тадбир давомида қотил дипломатнинг орқасидан бир нечта ўқ узган, жароҳатлар оқибатида Карлов ҳалок бўлган. Турк ОАВ маълум қилишича, қотил 11 марта ўқ узишга улгурган, улардан 9 таси Карловга теккан. Кўргазмага полициячи гувоҳномасини кўрсатиб кирган қотил махсус кучлар томонидан ўлдирилган. Россия ташқи ишлар вазирлиги ҳужумни теракт деб атаган. Россия Тергов қўмитаси "Давлат ҳимоясидан фойдаланувчи, хорижий давлат вакилига ҳужум қилиш" ва "одамнинг ўлимига олиб келган халқаро террорчилик акти" моддалари билан тергов иши қўзғаган.
"Кеча биз жавобгар бўлган Россия вакилига ҳужум уюштирилди", деб айтган Эрдўған.
"Мен Андрей Карловнинг ўлимидан хабар топганимда қанчалик изтироб чекканимни яна бир марта қайтармоқчиман. У жуда самимий ва ёқимтой одам эди. Кечаги ҳужум олий даражада фожиалидир. Мен буни қилганларни ланъатлайман. Президент Путинга, Россия халқига, Карловнинг оиласига чуқур ҳамдардлигимни билдираман. Кеча Путин билан мулоқотда мен бу очиқча иғво бўлгани айтдим. Биз Россия билан муносабатларимизни бузишларига ҳаргиз йўл қўймаймиз", деб таъкидлаб ўтди Эрдўған.
Эрдўған Туркия хавфсизлик кучлари батафсил тергов ўтказишларини ва айбдорлар жазоланишини айтди. Шунингдек, элчининг ўлдирилиши бўйича икки томонлама комиссия тузилган, у ўз ишини бошлаб юборган.
"Россия билан, биринчи навбатда Сурия бўйича, ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда, биз Москва билан ўзаро ҳамжиҳат бўлмоқдамиз", деб айтди Туркия президенти.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россиялик ўқувчилар учун Ўзбекистонда ёзги оромгоҳлар ташкил этилади
Ўзбекистон | 15:00
-
“Ортга қайтмас ислоҳотларимизни изчил давом эттирамиз” — Шавкат Мирзиёев инвесторлар билан учрашди
Иқтисодиёт | 14:44
-
Россия думаси ягона давлат мессенжерини яратиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
Жаҳон | 14:16
-
1,3 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган овқатланиш маскани аниқланди
Жамият | 14:00
Мавзуга оид

12:55 / 09.06.2025
Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси қошида мактаб очилади

22:58 / 07.06.2025
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди

19:16 / 07.06.2025
Туркияда қурбонлик қилиш чоғида 14 минг киши жароҳат олди

09:54 / 04.06.2025