16:29 / 20.12.2016
14967

Германия марказида отишма: Қурбон ва жабрланувчилар бор

Германия марказида, Гессен ери маркази ҳисобланмиш Висбаден шаҳрида рўй берган отишма оқибатида 1 киши ҳалок бўлиб, 2 киши жароҳатланди. Бу ҳақда маҳаллий полиция вакиллари хабар берди.

Ҳодиса Бибрих округида рўй берган. Ўт очган шахс яширинган, уни қидириш учун полиция қўшимча кучлар ва вертолёт сафарбар этган.

Жиноят сабаблари ҳозирча маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, 19 декабрь оқшомида Германия пойтахти Берлин шаҳри марказида юк машинаси байрамга тўпланган одамлар устига юриб бориши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди ва 48 киши жароҳатланди. Ҳукумат бу ҳодисани теракт сифатида баҳолади.

Top