Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рада депутати Россия элчиси қотилини қаҳрамон деб атади
Украинанинг Олий Радаси депутати Владимир Парасюк Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловни ўлдирган шахсни "қаҳрамон" деб атади. Бу ҳақда у ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган.
"Қачонки инсон ўз жонини танлаган ғоялари, билган ҳақиқати учун қурбон қилар экан, уни ишонч билан ҚАҲРАМОН деб аташ мумкин!", дея ёзган Парасюк.
Депутат ўз постига россиялик 62 ёшли дипломатни ортдан туриб отган туркиялик собиқ полиция зобити Мавлуд Мард Олтинтошнинг суратини жойлаган.
У пост остида изоҳ қолдириб, қотилни "ўз халқи қаҳрамони" дея таъкидлаган.
Андрей Карлов Анқарадаги Замонавий санъатлар марказида фотокўргазма очилиши вақтида отиб ўлдирилди. Унинг қотили ҳам тез орада йўқ қилинди.
Мавзуга оид
20:30 / 25.12.2016
Ўзбекистондаги ўзгаришлар, Анқара суиқасди, Атамбаевнинг ташрифи, Сочи фожиаси ва бошқа асосий воқеалар
19:38 / 22.12.2016
Карловнинг қотили суиқасддан олдин сартарошга борган ва 44 долларга янги костюм сотиб олган
16:08 / 22.12.2016
Гулен Россия элчиси ўлимига алоқадорлигини инкор этди
15:45 / 22.12.2016