Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия элчисининг ўлдириши иши бўйича 5 киши ҳибсга олинди
Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловнинг ўлдирилишига алоқадорликда гумон қилиниб 5 киши ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда Haberler нашри.
Карлов 19 декабрда Анқарада фотокўргазмада нутқ сўзлаётганда отиб ташланган. Қотил турк махсус хизматлари томонидан йўқ қилинган.
Гувоҳларнинг айтишича, қотил элчининг орқасида қора костюм ва галстукда худди қўриқчилардек турган. Сўнгра тўппончани олиб Карловнинг орқасидан отган, кейин эса зал томонга ўқ узиб, бир неча кишини яралаган.
Аниқланишича, қотил турк полициясининг собиқ ходими бўлган. У Карловни телекамералар олдида намойишкорона отиб ташлаган.
Мавзуга оид
12:30 / 06.03.2026
НАТО Эрон хавфи ортидан ракетага қарши мудофаани кучайтиради
08:51 / 30.01.2026
Анқарада “Ўзбекистон” турар жой мажмуаси очилди, Истанбулда ўзбек мактаби қурилишига старт берилди
07:45 / 20.09.2025
Россиянинг янги элчиси Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди
17:44 / 10.06.2025