Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг янги элчиси Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Россиянинг янги тайинланган элчиси Алексей Ерховни қабул қилди.
"Россиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Алексей Ерхов жанобларидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари. – Мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашдик. Икки томонлама кун тартибимизни илгари суриш ва барча соҳаларда ҳамкорлигимизни кенгайтиришда яқиндан ҳамкорликка интиламиз. Элчи жанобларига мамлакатимиздаги дипломатик фаолиятида юксак муваффақиятлар тилаб қоламиз".
Россиянинг Тошкентдаги янги элчиси 64 ёшда. Москва давлат халқаро муносабатлар институтини тамомлаган, 1983 йилдан буён дипломатик хизматда, жумладан Марокаш, Миср, Исроил, Туркияда, Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппаратида ишлаган. 2017 йилдан 2025 йилгача Россиянинг Туркиядаги элчиси лавозимида фаолият кўрсатган.
Араб, инглиз ва француз тилларини билади. У фавқулодда ва мухтор элчи дипломатик унвонига эга.
Алексей Ерхов 2021 йилдан 2025 йилгача Тошкентдаги элчихонани бошқарган Олег Малгинов ўрнига тайинланди.
Мавзуга оид
14:14
Бахтиёр Саидов Венада Йоҳанн Вадефул билан музокаралар ўтказди
12:41 / 28.11.2025
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси ишонч ёрлиқларини топширди
14:56 / 27.11.2025
Сомалининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
19:33 / 17.11.2025