Light | 19:50 / 21.12.2016
20980
2 дақиқада ўқилади

Қулоқчинларни қандай тозалаш мумкин?

Фото: Pexels

Қулоқчинларингизни охирги марта қачон тозаладингиз? "Лайфхакер" қулоқчинларга зиён етказмай, чанг ва кирлардан қандай тозалаш мумкинлиги ҳақида ҳикоя қилади. 

Бугунги кунда қулоқчинлардан деярли ҳар куни фойдаланамиз: ишга ёки ўқишга кетаётганда ва у ердан қайтаётганда. Қулоқчинларни сумкадан ёки чўнтагимиздан олаётганимизда, одатда уларнинг тозалигига эътибор бермаймиз.

Агар қулоқчинларингизни бировга бериб турсангиз, улар бир кишидан бошқасига бактерия ташиши мумкин. Натижада бу қулоқ инфекциясига олиб келиши мумкин. Табиийки, уларни озода сақлаш керак, лекин қандай қилиб? 

Қуйида бу борада бир неча таклиф берилади.

Қулоқчинларни тозалаш учун илиқ сув ва совун тўғри келади. Шунингдек идиш ювиш воситаларидан ҳам фойдаланиш мумкин. 

Бир парча юмшоқ мато ва озгина совунли сув ҳам қулоқчинларни яхши тозалайди. Совуннинг ҳаддан ташқари кўп бўлиши қулоқчинларда из қолдиради. Шу боис уларни водород пероксид билан артиб ташлаш яхши натижа беради. 

Агар қулоқчинларнинг ички қисмида чанг ёки кир йиғилган бўлса, уни эски тиш чўткасида тозалаб кўринг. 

Агар қулоқчинларнинг ажралувчи силикон қисми бўлса, уни алоҳида олиб, ювиб ташланг.

Қулоқчинларни ҳеч қачон сувга солманг, ҳатто бир сонияга ҳам. 

Унутманг! Қулоқчинларни фақат қурилмадан ажратилган ҳолатда тозаланг. 

Мавзуга оид