Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубайда жазманини пичоқлаб ўлдирган россиялик аёл 10 йилга қамалди
Дубайда 34 ёшли россиялик аёл ўз жазманини ўлдиргани учун 10 йилга қамалди. Маълум бўлишича, асли келиб чиқиши фаластинлик бўлган эркак Ал Наҳда туманида 2014 йилнинг августида қотиллик қурбонига айланган.
Дубай апелляцион судининг қарорига кўра, айбланувчи шунингдек ўлдирилган эркакнинг қариндошларига товон пули сифатида 100 минг дирҳам (27 минг доллар) ҳам тўлаб беради.
Жиноят ишига кўра, можарога эркакнинг россиялик аёлга уйланишни истамагани сабаб бўлган. У аёл билан биргаликда спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, ундан катта миқдорда пуллар ҳам олган. Қурбоннинг навбатдаги ташрифи давомида можаро юзага келиб, аёл жазманига у ухлаётган пайт ошхона пичоғи билан бир неча маротаба зарба берган. Россияликка лицензияга эга бўлмаган ҳолда алкоголь истеъмол қилиш бўйича ҳам айбловлар қўйилган.
Мавзуга оид
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
17:24 / 21.05.2026
Дубайга олиб кетилаётган қарийб 2 кг олтин тўхтатиб қолинди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
00:04 / 20.05.2026