Путин Сталин ҳақидаги саволга жавоб қайтаришни истамади

Германиялик журналист Россия президенти Владимир Путиндан у билан тўғридан-тўғри мулоқот вақтида 80 ёшида вафот этган Иосиф Сталиннинг набираси Евгений Жугашвили ҳақида сўради.
Президент бу саволга ва Сталиннинг "оқланиши" эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб беришни истамаган.
Савол бериб бўлингач Россия президенти журналистга немис тилида мурожаат қилган: Is das alles? (Шуми бори?)».
Евгений Жугашвили Сталиннинг ўғли Яков Сталиннинг ўғли бўлган. Унинг отаси Иккинчи жаҳон уруши вақтида фашистлар қўлига асирга тушгач, улар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортиб ўз жонига қасд қилган. Ташқи кўриниши Сталинникига ўхшаш бўлган Евгений ҳаттоки "Яков – Сталин ўғли" фильмида бобоси ролини ижро этган.
Евгений Жугашвилининг касби муҳандис бўлган, совет вақтида бир нечта заводларда ҳарбий вакил бўлган, совет давридан кейин эса Россия ва Грузияда жамоатчилик ва сиёсий фаолият билан шуғулланган.
Жугашвили ўз бобосининг номини ҳимоя қилиш бўйича суд жараёнлари ўтказиш билан танилган. У, жумладан, Катинда совет жазолаш отрядлари томонидан польшалик ҳарбийларнинг отиб ташланишини шубҳа остига қўйган. У Россия президенти Дмитрий Медведевга мурожаатида бу айбловни "жирканч бўҳтон" деб атаган. ХХ асрнинг 90-йилларида радикал коммунист Виктор Ампилов билан Россия Давлат думасига номзодини қўймоқчи бўлган.
Аввалроқ Страсбург суди Евгений Жугашвилининг Катинда польшалик ҳарбийларнинг отилиши бўйича ОАВдаги мақолалар юзасидан Россияга қарши шикоятини номақбул деб топган.
Катиндаги фожиа Иосиф Сталин буйруғи билан амалга оширилгани айтиб келинади.
Тавсия этамиз
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
Ўзбекистон | 14:30 / 27.05.2025
“Виза беришни осонлаштириш ҳақида гап-сўз йўқ” – АҚШ элчихонаси
Ўзбекистон | 19:28 / 26.05.2025
Макрон Ветнамга ташрифи чоғида рафиқасидан шаппати еди
Жаҳон | 16:40 / 26.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Челси» «Бетис»га қарши ўйинда камбек қилиб, Конференциялар Лигаси ғолибига айланди
Спорт | 02:11
-
НАТО Германиядан яна 40 минг ҳарбий хизматчи сўрамоқчи — Reuters
Жаҳон | 01:39
-
Британияда олти панжали мушук дунёга келди
Жаҳон | 00:19
-
Трамп Зеленский ва Путин билан учрашишга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 00:17
Мавзуга оид

14:59 / 15.12.2024
КГБни доғда қолдирган аёл – Сталиннинг қизи нега АҚШга қочиб кетганди?

13:10 / 18.10.2024
Томскда Сталин қатағонлари қурбонлари хотирасига ўрнатилган устунлар бузиб ташланди

11:34 / 28.07.2024
Золимларнинг золими. Сталин ким эди?

12:25 / 26.03.2024