Жаҳон | 15:37 / 23.12.2016
12803
1 дақиқада ўқилади

Шойгу Ҳалабнинг озод этилганини эълон қилди

Ҳалаб шаҳридан жангариларни олиб чиқариш бўйича амалиёт якунланган. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия президенти Владимир Путин билан учрашуви вақтида маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, Сурияда ўт очишни тўхтатиш учун барча зарур шароитлар барпо этилди.

Мудофаа вазири президентга бу амалиёт ҳақида ҳисобот берган.

«Амалиёт сизнинг топшириғингиз бўйича Эрон ва Туркия билан алоқада олиб борилди. Энди иккинчи босқичга ўтиш керак. Менимча биз Сурияда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш арафасидамиз», — деган Шойгу.

Мавзуга оид