Ўзбекистон | 18:50 / 23.12.2016
104986
2 дақиқада ўқилади

Жиззах вилояти ҳокими алмаштирилди

23 декабрь куни Халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди. Давлат раҳбари ўз нутқида маҳаллий мутасаддиларни вилоятда кўплаб муаммолар йиғилиб қолгани учун танқид қилган Хусусан, экспорт ва инвестицияларни жалб қилиш бўйича прогноз кўрсаткичлари бажарилмагани таъкидлаб ўтилган.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Манбанинг маълум қилишича, Улуғбек Узоқов Жиззах вилояти ҳокими этиб тайинланган.

У шу пайтга қадар Вазирлар Маҳкамаси қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги масалалари ахборот-таҳлил департаменти бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётганди.

Эндиликда собиқ ҳоким Сайфиддин Умарович Исмаилов эса Жиззах тумани (келгусида Шароф Рашидов тумани) ҳокими лавозимига тайинланди.

Қайд этиш керакки, бу шу ойнинг ўзида бешинчи вилоятда ҳоким ўзгариши бўлди. Бунгача, Тошкент, Сирдарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятида раҳбар ўзгарганди. 3та вилоят ҳокими (Сирдарё, Сурхондарё ва Бухоро) ўз лавозимларидан туман ҳокимлигига туширилган.

Бугун Самарқанд вилоятига ҳам янги ҳоким тайинланиши кутилмоқда. Бу вилоятнинг собиқ ҳокими Мирзаев Зойир Тоирович Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги раҳбари этиб тайинлангач, ҳокимлик лавозими бўш қолмоқда.

Мавзуга оид