Жиззах вилояти ҳокими алмаштирилди

23 декабрь куни Халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди. Давлат раҳбари ўз нутқида маҳаллий мутасаддиларни вилоятда кўплаб муаммолар йиғилиб қолгани учун танқид қилган Хусусан, экспорт ва инвестицияларни жалб қилиш бўйича прогноз кўрсаткичлари бажарилмагани таъкидлаб ўтилган.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Манбанинг маълум қилишича, Улуғбек Узоқов Жиззах вилояти ҳокими этиб тайинланган.
У шу пайтга қадар Вазирлар Маҳкамаси қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги масалалари ахборот-таҳлил департаменти бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётганди.
Эндиликда собиқ ҳоким Сайфиддин Умарович Исмаилов эса Жиззах тумани (келгусида Шароф Рашидов тумани) ҳокими лавозимига тайинланди.
Қайд этиш керакки, бу шу ойнинг ўзида бешинчи вилоятда ҳоким ўзгариши бўлди. Бунгача, Тошкент, Сирдарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятида раҳбар ўзгарганди. 3та вилоят ҳокими (Сирдарё, Сурхондарё ва Бухоро) ўз лавозимларидан туман ҳокимлигига туширилган.
Бугун Самарқанд вилоятига ҳам янги ҳоким тайинланиши кутилмоқда. Бу вилоятнинг собиқ ҳокими Мирзаев Зойир Тоирович Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги раҳбари этиб тайинлангач, ҳокимлик лавозими бўш қолмоқда.
Тавсия этамиз
Путин ўзига ворис тайёрлаётганини айтди
Жаҳон | 20:13 / 04.05.2025
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
“Ёпилган иш” ёхуд отган ўқи ўзига қайтган терговчининг иқрори
Жамият | 15:23 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Олимлар экстремал жазирамаларнинг асосий айбдорларини аниқлади
Жаҳон | 23:35
-
7 май янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 23:10
-
ТДТУ негизида янги Tashkent Tech техника университети ташкил этилади
Ўзбекистон | 23:07
-
Албания Трампнинг куёвига тегишли курорт қурилишини маъқуллади
Жаҳон | 23:06
Мавзуга оид

07:35 / 26.04.2025
Жиззахда 40 сотих ерни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

08:35 / 25.04.2025
Жиззахда Tracker юқори тезликда дўконга урилди

09:30 / 22.04.2025
Жиззахда газ таъминоти бўлими ходими ушланди

21:26 / 15.04.2025