Путин 26 декабрни Россияда мотам куни деб эълон қилди
Россия президенти Владимир Путин Ту-154 самолёти ҳалокати туфайли 26 декабрни мамлакатда мотам куни деб эълон қилди. У "Россия 24" телеканали эфирида шу ҳақида маълум қилди.
"Эртага Россияда умуммиллий мотам куни деб эълон қилинади", - деди Путин.
Давлат раҳбари Ту-154 ҳалокати борасида пухта тергов ишлари олиб борилиши ва ҳалок бўлганларнинг оилаларини қўллаб-қувватлашга ваъда берди. У мазкур ҳалокат юзасидан ҳукуматга давлат комиссиясини тузиш вазифасини топшригани ҳақида маълум қилди. Уни транспорт вазири Максим Соколов бошқаради. Шунингдек Владимир Путин яна бир бор ҳалок бўлганларнинг яқинларига ўз ҳамдардлигини билдирди.
Россия Мудофаа вазирлигига қарашли Ту-154 самолёти 25 декабрь куни Адлер аэропортидан Сурияга парвоз қилган. Икки дақиқа ўтгач, лайнер радар экранларидан ғойиб бўлган. Самолёт қолдиқлари Қора денгизда, қирғоқдан 1,5 км масофада топилган.
Ҳаво кемасида 92 нафар киши - 84 йўловчи ва 8 нафар экипаж аъзоси бўлган.
Ҳозирда фожиа рўй берган жойда қидирув-қутқарув амалиёти ўтказилмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, қутқарувчилар 4 нафар жасадни топиб, сувдан олиб чиқишга муваффақ бўлишган.
Ту-154 лайнери ҳалокатига "техник носозлик" сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда.

Тавсия этамиз
Мавзуга оид

21:34
Трамп: «Путин олов билан ўйнаяпти»

00:53
Трамп Путиндан норози: нима гап ўзи?

17:06 / 26.05.2025
Кремль Трампнинг «ақлдан озган Путин» ҳақидаги сўзларига изоҳ берди

14:41 / 26.05.2025