Жамият | 19:24 / 27.12.2016
8286
1 дақиқада ўқилади

Покистонда қўлбола спиртли ичимлик сабаб вафот этганлар сони 32 кишига етди

Покистонда сифатсиз алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш сабаб ҳаётдан кўз юмганлар сони 32 кишига етди. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.

Ҳодиса Панжоб вилоятидаги Тоба-Тек-Сингх округида юз берган. Маълум бўлишича, христиан динига мансуб кишилар жамоаси Рождествони нишонлаш вақтида спиртли ичимликлар истеъмол қилишган. Натижада заҳарланиш оқибатида 30 нафар христиан ва икки нафар мусулмон киши вафот этди, яна 60 инсон касалхонага ётқизилган. Тахминий маълумотларга кўра, ичкиликка метанол қўшилган.

Полиция тахминига кўра, спиртли ичимликлар қўшни қишлоқлардан бирида қўлбола усулда тайёрланган бўлган. 

Маълумот учун, Покистонда алкоголь сотувида жиддий қоидалар амал қилади. Уларни расман фақатгина исломдан бошқа исталган дин жамоаси вакиллари маълум бир чеклов билан харид қилишлари мумкин.
 

Мавзуга оид