Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина чиғаноқларни экспорт қилишга ўтмоқда
Фото: DPA
Украинада чиғаноқларни экспорт қилиш ҳажми мой (сало) миқдоридан етти бараварга ошиб кетди. Бу ҳақда Украина аграр бизнеси сайтида хабар қилинди.
«Жорий йилнинг биринчи ўн ойи давомида 347 тонна чиғаноқ экспорт қилинди. Таққослаш учун: шу йилнинг тўққиз ойида давомида хорижга фақатгина 51 тонна украина мойи (сало), атиги 9 тонна қўй гўшти етказиб берилди», - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, чиғаноқлар экспорти 2013-2015 йилларда 3 дан 260 тоннага қадар ошган. Бироқ, уларни фақатгина икки мамлакат харид қилмоқда - Руминия (25 фоиз) ва Литва (75 фоиз). Шу билан бир қаторда, ушбу маҳсулот нархи жуда арзондир.
«Маҳаллий чиғаноқлар асосан хом-ашё сифатида олиб кирилади ва уларнинг нархи ҳам беш баравар арзонроқдир. Маҳсулот бир килограммининг ўртача қиймати килограммга 1 долларни ташкил қилади. Уни қайта ишланган ҳолда Франция, Венгрия, Италия ва Польшага етказиб беришади», - дейилади аграр бизнеси клубининг хабарида.
Мавзуга оид
17:55 / 16.12.2025
Украинада сулҳ ва сайлов эҳтимоли ортмоқда — сиёсатшунослар
14:30 / 16.12.2025
Немис бизнеси Украинага ёрдамни Германия буюртмалари билан боғламоқчи
12:24 / 16.12.2025
Германия Украинага инвестиция киритиш бўйича янги дастурни бошлаяпти
11:55 / 16.12.2025