Жаҳон | 22:49 / 28.12.2016
10286
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон қуролланишга жиддий киришмоқда

Фото: Reuters

Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари хавфсизликнинг тегишли даражасини сақлаб қолиш учун кейинги 10 йил ичида 200-250 та қирувчи самолётни қуролланишга олмоқчи, деб айтди ҳарбий-ҳаво кучлари штаби бошлиғи Аруп Раха.

Унинг айтишича, ҲҲКда Су-30 оғир қирувчи самолётлари етарлича, бироқ енгил ва ўрта оғирликдаги қирувчи самолётлар борасида бўшлиқлар бор. 

"Биз ҳанузгача Су-30’ни қуролланишга оламиз, улар 40 йил хизмат қилади. Енгил қирувчи самолёт (Ҳиндистонда яратилган Tejas самолёти) енгил самолётлар тоифасида бўшлиқларни ёпади. Rafale самолётлари – ажойиб самолётлар. Бироқ улардан бор-йўғи 36 та бор, бизга ўрта тоифадаги самолётлардан кўпроқ керак", деб айтди Раху. Таъкидлаш жоизки, Раха 31 декабрда ўз лавозимини тарк этади.

Раханинг қўшимча қилишича, бунинг учун яна битта ишлаб чиқариш линиясини йўлга қўйиш керак, бироқ у қандай самолётлар линиясилигига аниқлик киритмаган. Раха, шунингдек, ҲҲК эҳтиёжларига янги ёқилғи қуювчи самолётлар зарурлигини айтди.

 

Мавзуга оид