Жаҳон | 19:37 / 28.12.2016
8449
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда ҳарбий судлар тугатилади

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Қирғизистоннинг "Қирғизистон Республикаси судлар мақоми ҳақида"ги қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Қирғизистон президенти маъмурияти матбуот хизмати маълум қилди.   

Мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳалари пакети Қирғизистонда ҳарбий судлар тугатилишини кўзда тутади.

Қабул қилинган қонун қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун яратилган эксперт ишчи гуруҳи фаолияти доирасида президент ҳузуридаги суд ислоҳоти бўйича кенгашнинг суд тизими ислоҳотларига қаратилган қарорларини амалга ошириш мақсадида яратилган. 

Тугатилаётган ҳарбий судлар ходимлари ишлар билан энг кўп юкланган фуқаролик судларига юбориладилар.

2012 йил 24 февралда Истанбулда коррупцияга қарши кураш бўйича ўтказилган анжуманда Қирғизистонга ҳарбий судларни тугатиш ва улар томонидан кўрилаётган ишларни оддий судлар ихтиёрига топшириш тавсия қилинганди.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид