БМТнинг янги бош котиби Ўзбекистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдори
БМТнинг сайланган бош котиби Антониу Гутерриш Шавкат Мирзиёевга мактуб юбориб, унда Ўзбекистон халқи ва умуман Марказий Осиё минтақасининг фаровонлиги йўлидаги яқин ҳамкорликни янада кенгайтиришдан умидворлигини билдирди. Мактуб матни ЎзА томонидан эълон қилинди.
«Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган. Мен бу ҳамкорликни ривожлантириш, шу жумладан, БМТнинг мамлакатингиздаги ваколатхонаси, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази орқали янада мустаҳкамлашга ҳаракат қиламан», — дейилади мактубда.
«Орол денгизининг қуриши оқибатларини юмшатиш бизнинг умумий ва устувор мақсадимиз эканини яхши англайман. БМТ ушбу фожиа билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларингизни бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлайверади», — қайд этилади мактубда.
Антониу Гутерреш Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистонга ташриф буюриш ҳақидаги таклифи учун миннатдорчилик билдирган.
«Бунинг учун қулай имконият бўлиши билан мамлакатингизга бориш ниятидаман», — деган у.
Шавкат Мирзиёевни президентликка сайлангани билан қутлар экан, БМТ янги бош котиби яқин вақтларда у билан учрашиш ҳамда глобал ва минтақавий долзарб таҳдидларни бартараф этиш йўлида ҳамкорликда ишлаш имкониятини сабрсизлик билан кутишини маълум қилди.
Мавзуга оид
14:30 / 31.10.2024
UNRWA'га тақиқ: Гутерриш Нетаняҳуга ёзма норозилик билдирди
19:59 / 25.10.2024
Зеленский БМТ бош котибини Киевда қабул қилишдан бош тортди
11:30 / 25.10.2024
БМТ: Гутерриш Қозонда РФнинг Украинага ҳужумини қоралади
11:30 / 24.10.2024