Жаҳон | 00:12 / 30.12.2016
5639
1 дақиқада ўқилади

Филиппин президенти америкалик элчиларни разведка билан алоқаларда айблади

Фото: Reuters

Филиппин президенти Родриго Дутерте америкалик элчиларни Марказий разведка бошқармаси билан боғланган айғоқчилар деб атади. Дутертенинг айтишича, айғоқчилар фаолиятининг асл мақсади эса Филиппин ҳукумати ишини беқарорлаштиришдир, деб ёзмоқда Daily Mail нашри.

Manila Times нашри АҚШнинг Филиппиндаги собиқ элчиси "Дутерте ҳокимиятига путур етказиш режасини" тайёрлаган. 

"Кўпчилик АҚШ элчилари, бироқ ҳаммаси эмас, ҳақиқатан профессионал элчилар ҳисобланмайдилар. Улар айғоқчилик қилиб, МРБ билан алоқага эгалар", деб айтди Дутерте интервью вақтида.

Дутертенинг айтишича, "америкалик элчиларнинг кучли томони ҳукумат фаолиятига путур етказа олишидир".

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид