Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Одил Аҳмедов расман янги жамоага ўтди
«Краснодар» футбол клуби ярим ҳимоячиси ўзбекистонлик Одил Аҳмедов Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клубига ўтди. Ўзбекистон терма жамоаси сардори рус клубида 2014 йилдан бери тўп сурган. Бу ҳақда Tribuna.uz ёзмоқда.

Краснодарликлар жамоаси расмий сайти маълумотига кўра, Одил Аҳмедов Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клубига ўтган. У энди Халк ва Оскар билан бирга тўп суради. Жамоага эса Виллаш-Боаш мураббийлик қилади.
Бундан олдинги хабарларда футболчининг трансфер қиймати 7 миллион евродан ортиқлиги айтилганди.
Аҳмедов Россия футбол премьер-лигасининг жорий мавсумида 14 учрашувда иштирок этиб, битта голли узатмага муаллифлик қилган.
Мавзуга оид
10:25 / 14.11.2025
Новороссийскдаги нефт базасига дрон зарар етказди
13:14 / 01.08.2025
Россиянинг Краснодар ўлкасида қийин аҳволда қолган аёл Ўзбекистонга қайтарилди
21:00 / 24.05.2025
«Краснодар» тарихда биринчи марта Россия чемпиони бўлди
11:07 / 03.05.2025