Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда камида 57 жангари йўқ қилинди
Афғонистонда террорчиликка қарши кенг қамровли амалиёт давомида 57 жангари йўқ қилинди, яна 44 таси жароҳат олди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги мамлакат мудофаа вазирлиги баёнотига асосан хабар берган.
"Афғон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари террорчиликка қарши амалиёт давомида 57 қуролланган жангарини йўқ қилишди. Бу ҳолат мамлакатнинг 34 вилоятидан 11 да бир сутка давомида юз берган. Яна 44 жангари жароҳат олди", - дея мудофаа маҳкамаси баёнотидан иқтибос келтиради агентлик. Бундан ташқари, хавфсизлик кучлари катта ҳажмдаги қурол-яроғларни олиб қўйишган. Шу билан бир қаторда, куч тизимлари томонидан йўқотишлар ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Афғонистоннинг шарқий ва жанубий вилоятларида сўнгги вақтда экстремистлар позицияси жиддий кучайди.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026