Йилнинг технология соҳасидаги энг муҳим шартномалари
2016 йил бир қатор муҳим шартномаларга бой бўлди. vc.ru уларнинг орасидан энг муҳимларига оид маълумот билан бўлишди.
Facebook ва MSQRD
2016 йилнинг март ойида Facebook Беларуснинг MSQRD иловасини ишлаб чиққан Masquerade Technologies компаниясини харид қилиши ҳақида эълон қилди. MSQRD сервиси 2015 йилнинг декабрида иш бошлаган бўлса, икки ойдан бироз кўпроқ вақт ичида 10 миллиондан ортиқ фойдаланувчига эга бўлди.
Натижада MSQRD асосчилари Евгений Невгень, Сергей Гончар ва Евгений Затепякин Facebook'нинг Лондондаги идорасига кўчиб ўтишди. Шартнома қиймати ошкор этилмади.
Verizon ва Yahoo, AT&T ва Time Warner
Американинг Verizon оператори 2016 йилнинг июлида Yahoo интернет-холдингининг асосий бизнесини харид қилиши ҳақида эълон қилди. Шартнома натижаларига кўра, телеком-компания Yahoo қидирув хизматини AOL холдинги билан бирлаштиришни режалаштирди.
2016 йил охирига келиб, бу шартнома ҳали-ҳануз ёпилмаган эди - Bloomberg маълумотларига кўра, Yahoo фойдаланувчилари маълумотларига бузиб кирилганлик ҳақидаги хабарлар тарқалгандан кейин Verizon ё интернет-компания баҳосини пасайтиришга қарор қилди, ёки хариддан буткул воз кечди.
2016 йилнинг октябрида AT&T телекоммуникация компанияси шунга ўхшаш шартнома ҳақида эълон қилди - у Time Warner конгломератини 85,4 миллиард долларга харид қилишга келишиб олди. Шартнома якунларига кўра, харидор HBO, Warner Bros. ва CNN каби брендлар назоратини қўлга киритди.
Microsoft ва LinkedIn
LinkedIn "профессионал" ижтимоий тармоғи Microsoft корпорациясининг бир қисмига айланди - компаниялар бу ҳақида 2016 йилнинг июнь ойида эълон қилишди. Ўшанда шартнома қиймати 26,2 миллиард долларни ташкил қилди, у 2016 йилнинг декабрига келибгина тўлиқ ёпилди.
Харид ҳақидаги эълон вақтида Microsoft раҳбари Сатья Наделла LinkedIn хариди компанияга бизнес-жараёнларни ташкиллаштириш ва самарадорлик соҳасида маҳсулотларни тараққий эттириш имконини беришини таъкидлади. Microsoft мазкур шартнома Евроиттифоқ томонидан тасдиқланиши учун LinkedIn иловаларини Windows билан бирга қўймасликка ваъда берди, у рақиб-ижтимоий тармоқларга хавф туғдирмаслик учун шундай қилишига тўғри келди.
Microsoft ва Nokia
2016 йилнинг май ойида Microsoft ўзининг тугмали телефонлар яратишга оид бизнесини FIH Mobile компанияларига сотишга қарор қилди. Шунда компания Nokia қурилмалари бренди Финляндиянинг HMD Global'ига топширилгани ҳақида маълум қилди - у Android бошқаруви остидаги бир қатор Nokia смартфонларини ишлаб чиқариш режасидан воқиф қилди.
Шартноманинг умумий қиймати 350 миллион долларни ташкил этади. Microsoft расман смартфонлар ва Windows 10 операцион тизими билан шуғулланиш ниятидан қайтмади, бироқ бундан кейин бошқа ишлаб чиқарувчилар билан фаолроқ ҳамкорлик қилиши ҳақида маълум қилди - масалан, Acer, Alcatel ва HP.
2016 йилнинг декабрида HMD Global компанияси Nokia бренди остида кам функцияли ва катта захирали батарея билан таъминланган икки янги тугмали телефонини намойиш қилди. Маълумотларга кўра, янги Nokia смартфони 2017 йилнинг бошида тақдим этилади.
Uber China ва Didi Chuxing
2016 йилнинг августида Uber автомобиль буюртма қилиш сервиси Хитойдаги Uber China бўлими асосий маҳаллий рақиб - Didi Chuxing компанияси назоратига ўтиши тўғрисида эълон қилди. Бунинг эвазига Uber Didi капиталининг 5,89 фоизига эга бўлди.
Uber раҳбари Трэвис Каланик шартнома икки компанияга ҳам "дадил ташаббуслар"га ресурсларни бўшатиш имконини беради. Компания Хитойда Didi Chuxing билан рақобатга тахминан 1 миллиард доллар сарфлади.
Google ва Api.ai
2016 йилнинг сентябрида Google Россиянинг Api.ai компаниясини қўлга киритиши ҳақида эълон қилди. Стартап турли қурилма ва иловаларга овозли интерфейс киритиш технологиясини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Google ва Api.ai ўртасидаги шартнома қиймати ошкор этилмади.
Мавзуга оид
12:58 / 13.11.2024
Мобил қурилмалар эраси: энг кўп сотилган телефонлар
00:49 / 30.10.2024
Microsoft Googleʼни ўз бизнесига путур етказаётган «яширин кампаниялар»да айблади
20:11 / 26.10.2024
Microsoft раҳбарининг маоши 79 млн долларни ташкил этди
18:05 / 25.10.2024