Жаҳон | 10:39 / 02.01.2017
12339
1 дақиқада ўқилади

Франция президенти Ироққа келди

Франция президенти Франсуа Олланд душанба куни Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрига келди. У бу ерда ИШИД билан курашувчи халқаро коалиция таркибида иштирок этаётган ҳарбий хизматчилар билан учрашади. Бу ҳақда Франс Пресс агентлиги хабар берган.

Агентлик маълумотларига кўра, Франция президенти ташриф давомида бир қатор юқори лавозимли шахслар билан музокаралар ҳам ўтказиши режалаштирилган.

ИШИД бугунги кунда дунё хавфсизлиги учун энг катта таҳдидлардан бири саналади. Террорчилар уч йил давомида Ироқ ва Суриянинг катта ҳудудларини босиб олишди. Уларнинг бир қисми эса сўнгги ойларда қайтариб олинган. ИШИД билан кураш бўйича ягона фронт мавжуд эмас: жангарилар билан Сурия ҳукумат қўшинлари Россия ҳаво кучлари кўмагида, Ироқ армияси, АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция, шунингдек курдлар, ливанлик ва ироқлик шиалар кўнгиллилари кураш олиб бормоқда.

Мавзуга оид