Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўрт минг доллар сабаб тўрт йилга қамалган йигит
Хоразм вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўзини Урганч университети ходими деб таништирган фирибгарни қўлга олишди.
“На посту” газетасининг билдиришича, Хоразм вилоятининг Урганч туманилик Нодирбек (исм ўзгартирилган) ўз танишига Урганч давлат университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, ундан тўрт минг АҚШ долларини “қуртдек” санаб олган.
Шунингдек, ушбу шахс яна икки кишини ҳам чув туширган ва улардан саккиз минг долларни олган.
Нашрнинг билдиришича, Нодирбек турли фирибгарлик йўллари билан ҳаммаси бўлиб 14 минг АҚШ долларидан ортиқ маблағни қўлга киритган.
Ушбу ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, суд фирибгарни тўрт ярим йилга озодликдан маҳрум этди.
Мавзуга оид
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:23 / 28.04.2026
«Урганч-1» сув кўтарувчи насос станцияси янгиланади – Саида Мирзиёева
21:46 / 27.04.2026
Саида Мирзиёева Хоразмда президент қарорлари ижросини ўрганди
10:15 / 17.04.2026