Жаҳон | 22:39 / 03.01.2017
3695
1 дақиқада ўқилади

Туркия НАТОнинг Афғонистондаги миссиясида иштирок этишни давом эттиради

Туркия ҳукуматининг 2017 йил 6 январдан НАТОнинг Афғонистондаги кучлари таркибидаги Туркия контингенти миссиясини икки йилга узайтириш талаби билдирилган расмий хати мамлакат парламентига кўриб чиқиши учун тақдим қилинган.

Ҳужжатда айтилишича, Афғонистон ҳудудидаги Халқаро хавфсизлик кўмак кучлари (ISAF) БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2001 йил 5 декабрдаги резолюциясига мувофиқ шакллантирилган.

Туркия 2015 йил 6 январдан бери НАТОнинг "Қатъий кўмак" миссияси доирасида Афғонистонда ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид