Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳаитида 48 ёшли тадбиркор президент бўлиши маълум қилинди
Тадбиркор Жовенель Моиз сешанба куни вақтинчалик сайлов кенгаши томонидан ноябрда ўтган сайловлар якунига кўра расман Ҳаити президенти деб эълон қилинди. У “Тет кали” партияси вакили ҳисобланади.
Кенгашнинг хабар беришича, Моизга сайловчиларнинг 55,6 фоизи овоз берган. Бу эса у биринчи тур якунига кўра ғолиб чиққанидан дарак беради. Шу тариқа, кенгаш овоз бериш жараёнида ҳийла-найранглар ишлатилгани борасида баёнот берган мухолифат номзодларининг шикоятини эътиборсиз қолдирди.
Моиз – 48 ёшли тадбиркор бўлиб, унинг оиласи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Давлатнинг янги раҳбари 7 февраль кунидан вазифасини бажаришга киришади.
Маълумот учун, Ҳаитида сайловларнинг биринчи тури 2016 йилнинг октябрида ўтказилди, бироқ кейинроқ унинг натижалари сайловолди курашда адолатсиз усулларнинг ишлатилиши ва хавфсизлик нуқтаи назаридан бекор қилинди. Янги сайловлар ўтган йилнинг 9 октябрига белгиланди, аммо мамлакатга ёпирилган “Мэтью” довули сабаб ортга сурилди. Табиий офат 573 кишининг ҳаётига зомин бўлди.
Мавзуга оид
10:23 / 20.06.2025
ХМТ: Ҳаитида 1,3 млнга яқин киши тўдалар зўравонлиги туфайли уйини тарк этди
09:29 / 09.12.2024
Ҳаитида қирғин: камида 110 киши ўлдирилди
23:57 / 14.11.2024
Ҳаитида бир кунда Американинг учта йўловчи самолёти ўққа тутилди
21:37 / 21.08.2024