Жаҳон | 18:38 / 04.01.2017
8790
1 дақиқада ўқилади

Ҳиллари Клинтон Дональд Трампнинг инагурациясига ташриф буюради

Фото: Reuters

Ҳиллари Клинтон турмуш ўртоғи, АҚШнинг 42-президенти Билл Клинтон билан республикачи Дональд Трампнинг янги лавозимга киришиш маросими, 45-президент инагурациясига ташриф буюради. Бу ҳақида CNN телеканалида маълум қилинди

Америка оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, Дональд Трампнинг инагурациясида АҚШнинг ҳаёт бўлган барча президентлари қатнашади. Фақат тўнғич Жорж Бушгина бундан мустасно: мамлакатнинг 92 ёшли 41-президенти соғлиғидаги муаммолар сабаб бу маросимга кела олмайди. Унинг ўғли, АҚШнинг 43-президенти кенжа Жорж Буш ва собиқ биринчи хоним Лора Буш журналистларга Трампнинг инагурациясига келиши ҳақида маълум қилишган. Мамлакатнинг 39-президенти Жимми Картер ҳам маросимда иштирок этишини тасдиқлаган. 

АҚШнинг янги сайланган президентининг инагурацияси 20 январь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид