Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 00:42 / 04.01.2017
25049
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: ИШИДнинг 400 жангариси Европага кириб олган
ИШИД террорчилик гуруҳи етакчиларидан бири Лавдрим Муҳожирий бошчилигидаги 400 жангари Европага қочқин кўринишида кириб олган, деб хабар бермоқда Италия махсус хизматларидаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Daily Мail нашри.
Маълум қилинишича, террорчилар нишонлари орасида Косоводаги давлат муассасалари ва серб православ черковлари бўлиши мумкин.
Манбаларнинг таъкидлашича, Европа ва Болқонга кўплаб террорчилар келмоқда, улардан кўпчилиги бошқа давлатлар ҳудудига кира олишга муваффақ бўлмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш