21:19 / 06.01.2017
15554

Рим папаси планшетидаги камерани тўсиб қўйиши аниқланди

Фото: Twitter .com @CDA

Рим папаси Франциск ўз планшетидаги камерани стикер билан ёпиб қўйган ҳолда тушган сурати аввал Ватикан нашрларида, кейин эса ижтимоий тармоқларда ёйилди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари папанинг iPad планшетидаги олд камераси Ватикан герби тасвирланган махсус наклейка билан тўсиб қўйилганини пайқашган.

Фото: Twitter .com @NathanPatin

Умумий тахминга кўра, папанинг планшетидаги камера хакерлар масофадан туриб уни бошқариб, папани яширинча суратга ва видеога олмасликлари нуқтаи назаридан ёпиб қўйилган. Facebook ижтимоий тармоғи раҳбари Марк Цукерберг ҳам худди шундай йўл тутишни афзал кўради.

Фото: Twitter .com @agarthi2

 

Top