Ўзбекистон | 10:24 / 06.01.2017
53778
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон давлат маслаҳатчисига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 январдаги Фармони билан Давлетов Русланбек Қуролтаевич Ўзбекистон Республикаси Президентининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. 

Шу муносабат билан Давлетов Русланбек Адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига ким тайинлангани ҳозирча номаълум.

Маълумот учун, Давлетов тўртта олий ўқув юртини тамомлаган. У меҳнат фаолиятини 2001 йилда монополияга қарши кураш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасида мутахассис лавозимидан бошлаган бўлиб, кейинчалик бош мутахассис, ушбу қўмита бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган. У 2016 йилнинг сентябрь ойидан Адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Мавзуга оид