Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия махсус хизматлари ЕХҲТга киберҳужумда Россияни гумон қилмоқда
Фото: Reuters
Германиянипг конституцияни қўриқлаш бўйича Федерал маҳкамаси (BfV — ГФР ички разведкаси) раҳбари Ҳанс-Георг Маасен Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотига ҳужум Россиядан амалга оширилган бўлиши мумкин, деб маълум қилди. Бу ҳақда Frankfurter Allgemeine Zeitung ёзмоқда.
Декабрь охирида ЕХҲТ 2016 йилнинг кузида хакерлик ҳужумига учрагани маълум бўлганди. Ўшанда у ким томонидан амалга оширилганига аниқлик киритилмаган.
Маасеннинг маълум қилишича, ЕХҲТга ҳужумда APT28 номи билан машҳур бўлган хакерлар гуруҳи инфратузилмаси ишлатилган. Шунингдек, у APT28 Бундестагга қарши қаратилган ҳужумларни амалга оширганини ҳам эслатиб ўтди.
"APT28 билан боғлиқ ҳолатда россиялик манбаларнинг алоқадорлигига доир гувоҳликлар бор", - дея маълум қилди Маасен.
Аввалроқ, Франциянинг Monde газетаси номи ошкор этилмаган "ғарбдаги махсус хизматга" асосан ЕХҲТга хакерлик ҳужуми APT28 гуруҳи ҳаракатлари билан ўзаро боғлиқ бўлгани ҳақида ёзганди.
АҚШ Марказий разведка бошқармаси 2016 йилда ОАВ орқали Россияни Демократик партия серверларини бузиб киришда айблаганди. Бу Дональд Трампга сайловда ғалаба қозонишига ёрдам бериш мақсадида амалга оширилган. Шу билан бир қаторда, Россиянинг ҳужумларга алоқадорлиги юзасидан бирор далил келтирилмаган.
Мавзуга оид
16:04
Озарбойжон Германия ва Австрияга газ етказиб беришни бошлади
16:38 / 16.01.2026
Германия шарқида Рим империясининг ҳарбий лагери топилди
13:13 / 16.01.2026
Германия НАТОнинг кенг кўламли машқларини қабул қилмоқда
11:45 / 16.01.2026