Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нурсултон Назарбоевдан бир жуфт латифа (видео)
Интернет тармоғида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Остонада бўлиб ўтган Янги йил базмида сўзлаб берган иккита ҳазилга доир видео лавҳа пайдо бўлди. Лавҳа Instagram тармоғидаги ZTB_video саҳифасига жойлаштирилган.
Қозоғистон ҳукуматининг барча аъзолари иштирок этган Янги йил тантанаси чоғида Назарбоев дастлаб хўроз йили хусусидаги латифани сўзлаб берган. Шундан сўнгра, давлат раҳбари ҳукумат аъзоларига доир латифани айтиб, аскиячилик борасидаги қобилиятини намойиш қилган.
"Бизнинг ҳукуматимиз Янги йилни тўлиқ таркибда ҳукумат биносида кутиб қолишга қарор қилди. Чунки, шундай ирим бор, Янги йилни қаерда кутиб олсанг, ўша ерда бир йил қоласан", - деб ҳазиллашган Назарбоев.
Мавзуга оид
17:11 / 23.12.2025
Янги йилда ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
17:44 / 02.10.2025
Telegram Қозоғистонда офисини очди
10:00 / 30.09.2025
Бахтиёр Саидов Қозоғистоннинг янги ташқи ишлар вазирини табриклади
23:09 / 29.09.2025