Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиландда кучли сув тошқинлари кузатилмоқда, қурбонлар бор
Таиланд жанубида юз берган сув тошқинлари оқибатида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Франс Пресс агентлиги маҳаллий ҳукуматга асосан хабар бермоқда.
Мамлакат иқлимшунослик департаменти хабарига кўра, кучли ёмғирлар яна бир неча кун давомида кузатилади. Франс Пресс маълумотларига кўра, давлатдаги минглаб қишлоқлар сув остида қолган.
"Вазият бугун ва эртага анча ёмон ҳолатда бўлади. Кучли ёмғирлар ёғишда давом этади", - дея департамент вакилларининг сўзларини келтиради агентлик.
Таиланд ИИВ маълумотларига кўра, сув тошқинлари оқибатида 700 мингдан зиёд киши жабрланган. Агентликнинг таъкидлашича, табиий офат сабаб поездлар ва авиапарвозлар қатнови бекор қилинмоқда.
Тахминларга кўра, кучли ёмғирлар дам олиш кунлари тўхташи керак.
Мавзуга оид
20:39 / 27.04.2026
Москвага қиш қайтди – фотолар
15:21 / 27.04.2026
Москвада қор ёғиб, кучли шамол эсмоқда
10:39 / 24.04.2026
Дунёдаги опий ва героин энг кўп тайёрланадиган жой — гиёҳванд моддалар макони бўлган Олтин учбурчак
12:05 / 20.04.2026