Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия ва Ироқ ИШИДга қарши биргаликда курашишга тайёрликларини билдирдилар
Туркия ва Ироқ икки давлатнинг миллий хавфсизлигига раҳна солувчи барча таҳдидларга қарши курашишга тайёрлар ҳамда террорчилик тузилмаларининг ўз ҳудудларида бўлишига йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлаб ўтадилар. Бу ҳақда Туркия-Ироқ юқори даражадаги стратегик ҳамкорлиги кенгашининг 3-йиғилишидаги қўшма баёнотда айтилди.
Ҳужжатда Анқара ва Бағдод халқаро коалиция доирасида ИШИДга қарши курашда ҳамкорлик қилишга тайёрликлари таъкидлаб ўтилган.
"Мамлакатлар минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида яқиндан ўзаро ҳаракат қилишга тайёрлар. Туркия ва Ироқ минтақада динлараро ва миллатлараро ўзаро курашга йўл қўйиб бўлмаслиги масаласида ҳамфикрлар ва бундай хавфларнинг пайдо бўлишига кўмак берувчи омилларни бартараф этиш учун саъй-ҳаракатларни амалга оширишга тайёрлар", деб айтилган баёнотда.
Кенгаш йиғилиши Бағдодда Туркия ва Ироқ бош вазирлари раислигида ўтди.
Мавзуга оид
15:59 / 16.01.2026
“Бож тўловлари юқори бўлмайди” – Ўзбек-Ироқ бизнес форумида нималар муҳокама қилинди?
12:34 / 15.01.2026
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Ироққа экспорт қилинади
18:10 / 14.01.2026
"Товарларингизга бозоримизда эҳтиёж катта"– Ироқ тадбиркорлари Ўзбекистон маҳсулотлари билан танишмоқда
22:43 / 08.01.2026