Спорт | 21:26 / 08.01.2017
7548
1 дақиқада ўқилади

«Бавария» президенти хитойликларнинг сиёсатини танқид қилди

«Бавария» жамоаси президенти Ули Хёнесс айни вақтда Хитойдаги жамоалар футболчиларнинг трансферлари ва маошлари учун катта маблағлар сарфлаётганига муносабат билдириб ўтди.

«Бу ёмон. Бу шунчаки носоғлом муносабат. Мен умид қиламанки, бу узоқ давом этмайди ва шунчаки Америкадаги ҳолат такрорланмоқда.

Ўшанда «Нью-Йорк Космос» 5 йил давомида ўз маблағларига бошқа клублар 50 йил сарфлаган жамоани тузганди.

Вазият ҳозирги ҳолатида ривожланмаслигига фақат умид қиламиз», — дея Хёнесснинг  сўзларини келтирган Sky.de.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид