Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ливерпуль» тўртинчи дивизион жамоасини енга олмади
«Ливерпуль» Иккинчи лига (Англия чемпионатида тўртинчи дивизион) вакили «Плимут Аргайл» билан Англия Кубогининг 1/32 финали доирасида куч синашди. Ливерпулдаги «Энфилд» стадионида кечган учрашувда ҳисоб очилмади - 0:0.
Биринчи бўлимда мезбонлар ҳудудий устунликка эга бўлишди. «Ливерпуль» кўп вақтни ҳужумда ўтказди, лекин голга тортадиган вазиятлар кўп бўлмади. Танаффусдан кейин ҳам умумий картина ўзгармади: «Плимут» чуқур ҳимояланди ва дурангга эришди.
Энди бу жамоалар кейинги босқичга чиқиш учун қайтадан ўйин ўтказишади.
Ливерпуль – Плимут 0:0
Ливерпуль – Кариус, Александер-Арнолд, Гомес, Морено, Эджариа (Лаллана, 75), Стюарт, Жан (Старридж, 63), Лейва, Оджо, Вудберн (Фирмино, 75), Ориги.
Плимут – Маккормик, Брэдли, Сонго’О, Перрингтон, Трелкелд, Кэри, Фокс, Миллер (Смит, 76), Гарита (Тэннер, 65), Жервис, Слю.
Мавзуга оид
12:21 / 16.03.2023
«Ливерпул» яна бир шармандаликдан қутулиб қолди, аммо кейинги босқичга «Реал» ўтди. ЕЧЛда кун ўйинлари
19:42 / 07.11.2022
«Ливерпуль» клуби сотувга қўйилди
14:35 / 23.08.2022
«Қароргоҳимизда жодугар бор». «Ливерпуль» инқирозининг 3 та сабаби
23:13 / 30.07.2022