Жаҳон | 09:07 / 09.01.2017
21156
1 дақиқада ўқилади

Обама қабул қилган энг қийин қарори қайси бўлганини айтди

Фото: AFP

АҚШ президенти Барак Обама ABC телекомпаниясига берган интервьюсида Афғонистонга 2009 йилда қўшимча ҳарбий кучларнинг юборилишини ўзининг президентлик лавозимидаги "энг қийин қарори" бўлганини айтди. 

"Энг қийин қарорни мен президент лавозимида ишлай бошлаганимда, бошқа давлатларда америкалик ҳарбийларнинг мавжудлигига чек қўймоқчи бўлган инсон сифатида Афғонистонга 30 минг аскар юборишни буюрганимда қабул қилганман", деб айтди Обама. Обаманинг айтишича, у АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий кампаниясини доимо хато деб ҳисоблаган ва эътиборни айнан Афғонистонга қаратиш кераклигини таъкидлаган. "Фикримча, бу қарорим тўғри бўлган, чунки ўша вақтда "Толибон" анча кучайган эди", деб қўшимча қилди Обама.

Обама АҚШ ўшандан бери Афғонистон қуролли кучларининг мустаҳкамланишига ёрдам берганини айтди.

Мавзуга оид