Жаҳон | 09:04 / 09.01.2017
4139
1 дақиқада ўқилади

Тед Круз Тайвань маъмурияти раҳбари билан учрашди

Америка сенатори Тед Круз Хитой эътирозларига қарамай, Тайвань маъмурияти Цай Инвэн билан учрашди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

«Биз қурол-яроғлар савдоси, дипломатик алмашув ва иқтисодий алоқаларга доир кенг қамровли муҳокамалар чоғида мавжуд икки томонлама муносабатларни янги босқичга кўтариш имкониятларини кўриб чиқдик», — деган Тед Круз. 

У, шунингдек, техаслик фермерлар маҳсулотларининг, икки томонлама иқтисодий алоқалар доирасида Тайвань бозорига кириб келиши кўпайишини айтган. 


 

Мавзуга оид